Линклар

logo-print

БМТ Қундуздаги касалхона ўққа тутилиши терговига аралашишга асос йўқ демоқда


Ҳаво ҳужуми оқибатида Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ҳомийлигидаги касалхона вайрон этилиб, 22 киши ҳалок бўлди

Ҳаво ҳужуми оқибатида Чегара билмас шифокорлар ташкилоти ҳомийлигидаги касалхона вайрон этилиб, 22 киши ҳалок бўлди

Қўшма Штатлар, НАТО ва Афғонистон вакиллари Қундуздаги касалхонага қилинган ҳаво ҳужуми юзасидан ўтказаётган тергов БМТ суриштирувига эҳтиёж қолдирмайди, демоқда расмийлар.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун 3 октябрь кунги ҳодиса юзасидан “холис” тергов ўтказилишига чақирган эди, лекин унинг матбуот котиби Стефани Дуяррич 5 октябрь кнуи қилган чиқишида аввал жорий терговлар якунланиши лозим, дея билдирди. “Биз ишончли ва шаффоф тергов ўтказилишини истаяпмиз”, деди БМТ расмийси.

Дипломатик манбалар АҚШ ва НАТО ишончли тергов ўтказиш салоҳиятига эга, демоқда. Бундан ташқари, рўй берган ҳодиса тинч фуқаролар мунтазам тарзда атайлабдан нишонга олинганганини назарда тутувчи уруш жинояти, дея тан олинсагина БМТнинг терговга аралашуви учун асос пайдо бўлади.

АҚШ расмийлари ҳодиса юзасидан тўлақонли тергов ўтказилишини ваъда қилиб, тасодифий “фожиа”, дея атади. 3 октябрь куни Қундузда рўй берган ҳужум оқибатида Чегара билмас шифокорлар халқаро ташкилоти ҳомийлигидаги касалхона вайрон этилиб, 22 киши ҳалок бўлди.

Пентагон ҳаво ҳужуми Толибон тарафидан ўққа тутилган Афғонистон ҳукумат қўшиналари илтимосига кўра уюштирилганини билдирди. Лекин Чегара билмас шифокорлар ҳодисани уруш жинояти, дея атаб, бунинг учун Қўшма Штатлар масуъл, деган иддаолар билан “тўлақонлик шаффоф ва мустақил тергов” ўтказилишини талаб этмоқда.

XS
SM
MD
LG