Линклар

ЕИ Кенгаши президенти: Суриядан яна 3 миллион қочқин чиқиши мумкин


ЕИ Кенгаши Президенти Дональд Туск душанба куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан қочқинлар масаласини муҳокама қилди.

ЕИ Кенгаши Президенти Дональд Туск душанба куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан қочқинлар масаласини муҳокама қилди.

Европа Иттифоқи Кенгаши Президенти Дональд Туск Туркия ҳукумати Суриядаги фуқаролар уруши оқибатида яна миллионлаб одам қочиши мумкинлигидан огоҳлантирганини билдирди.

Туск 6 октябрь куни Страсбургда ЕИ парламентида қилган чиқишида биргина Аллепо шаҳри ва унга туташ минтақалардан, “Туркия ҳисоб-китобларига кўра, яна 3 миллион потенциал қочқин” келиши мумкин, дея билдирди. “Бугун миллионлаб потенциал қочқинлар Европани орзу қилишмоқда”, дея қўшимча қилди Туск.

Туск душанба куни Брюсселда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиб, қочқинлар масаласини муҳокама қилди.

Ҳозирда 2 миллионга яқин суриялик қочқин Туркиядан бошпана топган ва жорий йилда ўн минглаб қочқин Греция орқали Европа Иттифоқига кириб келди.

Сурияда 2011 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши оқибатида 250 мингга яқин одам ўлдирлиб, миллионлаб аҳоли ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG