Линклар

logo-print

Физика бўйича Нобель мукофоти зарранинг заррачаси ўзгарувчанлигини исботлаган олимларга берилди


Нобель мукофоти лауреатлари Такааки Кажита ва Артур МакДональд

Нобель мукофоти лауреатлари Такааки Кажита ва Артур МакДональд

Физика бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти канадалик Артур МакДональд ва япониялик Такааки Кажитага берилди. Икки физик олим нейтрино осцилляцияси, яъни зарранинг заррачаси ўзгарувчанлигини исботлагани учун Нобель мукофотига лойиқ топилди.

Швеция Қироллик фанлар академияси МакДональд ва Кажита ўтказган субатом заррачаси – нейтрино массаси ўзгарувчанлигини исботловчи тажрибалари “материянинг ички жараёнларига оид тушунчамизни ўзгартириб юборди ва борлиқни тушунишимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин”, дея баён қилди.

Баёнотда Нобель лауреатлари “физиклар бир неча ўн йилдан бери бош қотирган нейтрино жумбоғини” ҳам ечгани қайд этилади.

Кажита Токиодаги Космик Нур Тадқиқот Институти директоридир. Макдональд Канададаги Кингстон Қироллик Университети фахрий профессоридир.

Лауреатлар 960 минг АҚШ долларига тенг мукофотни бўлишиб олади. Ҳар бир ғолиб шунингдек 10 декабрь куни Ослода ўтказиладиган маросимда диплом ва олтин медаль билан тақдирланади.

XS
SM
MD
LG