Линклар

logo-print

Ўзбекистон жорий йилда Қозоғистондан 50 фоизга кўпроқ буғдой сотиб олди


Жорий йил январ-август ойларида Ўзбекистон Қозоғистондан 722,1 минг тонна буғдой ва буғдой аралашмасини сотиб олди. Қозоғистон даромад қўмитасига таяниб берилаётган хабарга кўра, бу ўтган йилгига нисбатан 44,3 фоизга кўпроқдир. Жами 122,6 миллион АҚШ долларига тенг буғдой нархи эса ўтган йилгига солиштирганда 50,7 фоизга қимматроқни ташкил этган.

Ўзбекистон йиллардан бери ғалла мустақиллигига эришганини иддао қилиб келади, лекин мамлакатда буғдой маҳсулотлари нархи мутазам ошиб боради. Бундан ташқари маҳаллий етиштирилган буғдойнинг сифати қониқарсиз бўлгани боис, ўзбекистонликлар Қозоғистон унини маъқул кўришади.

XS
SM
MD
LG