Линклар

logo-print

Жаҳон Банки Ўзбекистон мажбурий меҳнат муаммосини ҳал қилмаса, 500 миллион долларлик ёрдамни тўхтатишини билдирди


Мажбурий меҳнат муаммосини кузатишга уринаётган ҳуқуқ фаолларига нисбатан босим ва таъқиблар кучайган

Мажбурий меҳнат муаммосини кузатишга уринаётган ҳуқуқ фаолларига нисбатан босим ва таъқиблар кучайган

Жаҳон Банки Ўзбекистон ҳукумати мажбурий меҳнат муаммосини ҳал этмаса, бу мамлакат қишлоқ хўжалигига тақдим этаётган молиявий кўмакни тўхтатишини билдирди.

Меҳнат ҳуқуқлари форуми халқаро ташкилотининг билдиришича, Жаҳон Банкининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига тақдим этаётган жорий ёрдами 500 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги етиштирадиган асосий маҳсулот бўлган пахта ҳосилини йиғиб олиш учун миллионлаб ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб этилади. Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда давлат назоратидаги мажбурий меҳнатнинг энг улкан тизими ташкил қилинганини айтиб келади.

Жаҳон Банки ўз лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудудларда мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланадиган бўлса, Ўзбекистон ҳукумати билан барча шартномалар тугатилишидан огоҳлантирди. БМТ қошидаги Халқаро меҳнат ташкилоти бунга доир мониторингни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда мажбурий меҳнат муаммоси йўқлигини иддао қилади, лекин жорий йилги пахта мавсумида ҳам миллионлаб давлат ишчи-хизматчиларининг мажбуран далага ҳайдалаётгани тўғрисидаги хабарларни Озодлик кундалик равишда бериб бормоқда.

Меҳнат ҳуқуқлари форуми тарқатган хабарномада, мажбурий меҳнат муаммосини кузатишга уринаётган ҳуқуқ фаолларига нисбатан босим ва таъқиблар кучайгани эслатилади.

XS
SM
MD
LG