Линклар

logo-print

Россияпараст айирмачилар Украина юрисдикцияси ташқарисида сайлов ўтказмасликка рози бўлди


Ўзини Донецк Халқ Республикаси дея эълон қилган минтақа вакили Денис Пушилин

Ўзини Донецк Халқ Республикаси дея эълон қилган минтақа вакили Денис Пушилин

Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар ўз назоратидаги ҳудудларда сайловлар ўтказишни келаси йил февраль ойига кечиктиришга рози бўлди.

Ўзларини Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси, дея эълон қилган минтақалар вакиллари Денис Пушилин ва Владислав Дейнего қўшма баёнотда 18 октябрь ва 1 ноябрга белгиланган сайловлар келаси йилга қолдирилганини билдирди.

Айирмачиларга доир Донецк хабар агентлиги сайтида эълон қилинган баёнотда сайловларни қолдириш қарори 2 октябрь куни Парижда Германия, Франция, Россия ва Украина етакчилари учрашуви якунлари кўриб чиқилиши натижасида қабул қилингани айтилади.

Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти воситачилигида ўтаётган музокараларда айирмачиларни тамсил этадиган Пушилин ва Дейнего Украина шу йил фералида Минскда эришилган сулҳ шартларини тўла бажарса, сайловлар ўтказилмаслигни билдирди.

Киев расмийлари ва Ғарбнинг айрим мамлакатлари айирмачиларнинг Украина юрисдикцияси ташқарисида сайлов ўтказиши Минск келишувини жиддий тарзда бузишини айтиб, бу режаларни қоралаган.

XS
SM
MD
LG