Линклар

logo-print

BahsOnline: Россия ИШИДни тўхтата оладими?

  • Садриддин Ашур

Башар Ассад ва Владимир Путин. Россиядаги тарғибот плакати.

Башар Ассад ва Владимир Путин. Россиядаги тарғибот плакати.

BahsOnlineнинг бу галги сонида Россия ҳарбийларининг Сурияда “Исломий давлат”га қарши бошлаган ҳарбий амалиёти ўзини қанчалик оқлай олиш-олмаслиги мунозара қилинди.

Россия 30 сентябрда бошланган ҳаво ҳужумларида “Исломий давлат” гуруҳи манзиллари бомбардимон қилинаётганини билдирмоқда.

Айни пайтда Вашингтон Россия президент Башар Ассад режимини мустаҳкамлаш мақсадида мухолифат кучларига қарши зарба бермоқда, дея хавотир билдирмоқда.

Сурия Президенти Башар Ассад Россия ва иттифоқчиларнинг Сурия ҳудудидаги ҳарбий амалиётларида муваффақиятга эришиши Яқин Шарқда барқарорликнинг тикланиши учун муҳим омил бўлади, деб баёнот берди.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини қўпол хато, деб баҳоламоқда.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон Россиянинг ИДга қарши ҳарбий амалиётларда қатнашишини олқишлаши, лекин бунда "ИШИД ёки Ал-Қойдага алоқадор гуруҳлар бўлмаган нуқталар"ни ҳам нишонга олишидан қатъий хавотирда эканини таъкидлади.

Рус ҳарбий учоқлари ҳаводан зарба берган Хомс ва Ҳама шаҳарлари теграсидаги минтақаларда президент Ассадга қарши курашаётган "Сурия озодлиги армияси", "Ал-Қойда"га алоқадор бўлган "Жабҳатан Нусра" гуруҳи ва "Аҳроруш Шом" жангари гуруҳлари борлиги ҳақида маълумотлар бор.

Кремль ўз ҳарбий ҳаракатлари билан “Исломий давлат”нинг асосий ҳарбий кучларини йўқ қилишини ва бу билан минтақага тинчлик олиб келиш имконларини очишини айтади.

Хўш, Россия ҳарбийларининг ҳужумлари ИШИДни тўхтата оладими?

Баҳсни қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG