Линклар

Ўзбекистон муфтийси жорий йилда ҳам нуфузли мусулмонлар рўйхатига киритилди


Усмонхон Олимов.

Усмонхон Олимов.

Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов жорий йилда ҳам дунёнинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатида қайд этилди.

Мазкур рўйхатдаги биринчи ўринда Иордания қироли Абдулла Иккинчи, ундан кейинги ўринда Қоҳирадаги "Ал-Азҳар" дорилфунуни имоми, шайх Аҳмад Муҳаммад ал-Тойиб, учинчи ўринда Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз номлари келтирилган.

Рўйхатнниг биринчи ўнлигидан Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Татаристон раҳбари Рустам Минниханов, Чеченистон президенти Рамзан Қодиров ваТожикистон президенти Эмомали Раҳмонга ҳам ўрин берилди.

“Дунëдаги энг таъсирли 500 мусулмон” рўйхати Иордания пойтахти Аммандаги Қироллик стратегик ислом тадқиқотлар маркази томонидан 2009 йилдан буён тузиб келинади.

2006 йилдан бери Ўзбекистон муфтийси лавозимида ишлаб келаётган Усмонхон Алимов айни марказ томонидан 2009 йилдан бошлаб шу кунгача эълон қилинган ҳар йилги рейтингларда жаҳондаги энг таъсирли 500 мусулмондан бири сифатида тилга олиниб келинади.

XS
SM
MD
LG