Линклар

General Motors Россиядан 70 минг автомашинани чақиртириб олмоқда


Россиядаги General Motors дилерларидан бирининг биноси.

Россиядаги General Motors дилерларидан бирининг биноси.

General Motors Россиядан Chevrolet Aveo русумидаги 70 минг 200 автомашинани чақиртириб олади. Росстандарт расмий сайтида билдирилишича, бу руль бошқарувидаги гидрокучлантириш шлангларида ёриқлар пайдо бўлаётгани билан боғлиқ.

Росстандартнинг билдиришича, экстремал тарзда совуқ бўлган пайтларда мазкур шланглар ёрилиб, гидрокучлантириш мойи оқиб кетиши мумкин.

General Motors 2011 йилнинг 22 ноябридан 2015 йилнинг 11 сентябригача сотилган Chevrolet Aveo автомашиналаридаги бу носозликларни тузатганидан сўнг, машиналарни эгаларига қайтаради.

Россияда Opel ва Chevrolet русумидаги машиналарни сотувчи 310 дилер фаолият юритади. Жорий йил мартида Россия автомобиль бозори инқирозга учраганидан сўнг General Motors Россиядаги заводлари фаолиятини тўхтатган.

XS
SM
MD
LG