Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрини халқаро ташкилотлар тарк этди


Қундуздаги афғон ҳарбийлари.

Қундуздаги афғон ҳарбийлари.

Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида толибларга қарши жанглар кучайиб бораётгани ҳамда касалхонга бомба ташланиши оқибатида халқаро инсонпарварлик ташкилотлари шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди.

БМТнинг гуманитар агентлиги матбуот котиби Йенс Лерке 6 октябрь куни “БМТнинг 2 расмийси, тўртта миллий нодавлат ташкилоти ва 10та халқаро ташкилот Қундуздаги беқарор вазият ортидан вақтинча бошқа жойга кўчирилди”, деб маълум қилди.

Афғонистон ҳукумати Қундуз шаҳри ўз назоратига ўтганини айтаётган бўлса-да, шаҳар кўчаларида толиблар билан қисқа, лекин аёвсиз отишмалар бўлаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.

Шаҳардаги гуманитар вазият АҚШ касалхонани бомбардимон қилиши ортидан Чегара билмас шифокорлар ташкилоти Қундузни тарк этганидан сўнг ёмонлашаётгани айтилмоқда.

3 октябрь куни АҚШ учоқлари бомба ташлаши оқибатида Қундузда Чегара билмас шифокорлар халқаро ташкилоти ҳомийлигидаги касалхона вайрон этилиб, 22 киши ҳалок бўлганди.

Пентагон ҳаво ҳужуми Толибон тарафидан ўққа тутилган Афғонистон ҳукумат қўшиналари илтимосига кўра уюштирилганини билдирди. Лекин Чегара билмас шифокорлар ҳодисани уруш жинояти, дея атаб, бунинг учун Қўшма Штатлар масъул, деган иддаолар билан “тўлақонлик шаффоф ва мустақил тергов” ўтказилишини талаб этмоқда.

XS
SM
MD
LG