Линклар

Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон Сурия билан чегарадош ҳудудларда рус ҳарбий учоқлари турк чегарасини бузиб ўтишига ўз ҳукумати тоқат қилмаслигини билдирди ва Москвани “Туркияга ҳужум қилиш NATOга ҳужум қилиш билан баробар экани”дан огоҳлантирди.

6 октябрь куни Брюсселда ўтган NATO йиғинидан сўнг берган матбуот анжумани чоғида бу ҳақда гапирган Эрдўғон: “Россия кўп соҳаларда ҳамкорлик қилаётган Туркия каби дўстидан ажралса, кўп нарсаларни йўқотишини билиши керак”, деб қўшимча қилди.

Ўтган дам олиш кунлари рус ҳарбий учоқлари Туркия чегарасини икки марта бузиб ўтганидан сўнг Анқарадаги Россия элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган эди.

Москва 3 октябрда чегарани бузиб ўтган учоқ Туркия ҳудудида бир неча сония бўлганини ва бу ўша куни об-ҳавонинг ёмонлиги билан боғлиқ эканини маълум қилди. Иккинчи марта Россия ҳарбий учоқлари Туркия чегарасини 4 октябрда бузиб ўтган.

XS
SM
MD
LG