Линклар

Путин туғилган кунида хоккей ўйнайди


Владимир Путин 2015 йил 16 майида Тунги хоккей лигасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этган эди.

Владимир Путин 2015 йил 16 майида Тунги хоккей лигасининг очилиш маросимида ҳам иштирок этган эди.

Россия президенти Владимир Путин бугун 63 ёшга тўлди. Россия президенти туғилган кунини таниқли хоккейчилар билан муз майдонида ўтказмоқчи.

Бугун Путин Тунги хоккей лигаси ўйинчилари сафида хоккей ўйнайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков матбуотга хабар берди.

- Путин бугун хоккей ўйнайди. Эски танишлари ва фахрий хоккейчилар билан бирга ўйнаш президент учун анъанага айланган. Тунги хоккей лигаси очилиш маросимида Путин лига иштирокчилари билан майдонга тушади, - деди Песков.

Бутунроссия Тунги хоккей лигаси Сочида ўтказилади. Мазкур лига Путин ташаббуси билан 2011 йилда ташкил қилинган эди.

XS
SM
MD
LG