Линклар

logo-print

Қирғизистонда ўқитувчилари маоши 50-80 фоизга оширилди


Қирғизистоннинг Норин вилоятидаги мактаб

Қирғизистоннинг Норин вилоятидаги мактаб

Қирғизистонда мактаб ўқитувчилари маоши сентябрдан бошлаб 50-80 фоизга оширилди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Таълим ва фан вазирлигига таяниб хабар қилишича, маошлар оширилганидан сўнг ўқитувчининг ўртача ойлик иш ҳақи 11 минг қирғиз сўми, тоғли ҳудудларда ишлайдиган ўқитувчиларники эса 19 800 сўм бўлади.

Шу кунда тақрибан 69 қирғиз сўми 1 АҚШ долларига тенг.

Ҳукумат қарорига биноан бошланғич синфлар ўқитувчилари иш ҳақи 80 фоизга, 5 -11 синфлар ўқитувчилариники 50, ҳамда мактабларнинг бошқа ходимлариники 20 фоизга иширилган.

Қирғизистонда 2207 та мактаб бор ва уларда 16195 ўқитувчи ишлайди.

XS
SM
MD
LG