Линклар

logo-print

Тожикистон Вахш дарёсида сув сатҳи пасайиб кетгани туфайли Афғонистон ва Қирғизистонга электр қуввати сотишни тўхтатди.

“Барқи тожик” компаниясига таяниб, Озодлик радиоси тожик хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 9 ойида Афғонистон ва Қирғизистонга Тожикистондан 1 миллиард киловатт/соатдан ортиқроқ электр қуввати олган.

Мазкур кўрсаткичнинг катта қисми – 850 миллион киловатт/соат энергия Афғонистонга ҳар киловатти 3,7 центдан, Қирғизистонга 150 миллион киловатт/соат ҳар киловатти 2,5 центдан сотилган.

“Барқи тожик” компаниясига кўра, шу кунда Вахш дарёсидаги сув ҳажми секундига 384 куб метрга тенгдир. Бу миқдордаги сув мамлакат қишлоқларини электр қуввати билан бир кеча-кундузда 9 соатгина таъминлашга етади.

XS
SM
MD
LG