Линклар

logo-print

Украина ҳарбийлари ўз танкларини Луганск областидаги шартли чегара чизиғидан чекинтирди.

Мамлакат шарқидаги сепаратчиларга қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиёт штабига кўра, томонлар ўртасида ўт очилмаётгани калибри 100 ммдан кичик бўлган қуролларни чекинтиришнинг биринчи босқичини якунлаш имконини берди.

Украина ҳукумат кучларига қарашли танклар шартли чегара чизиғидан камида 15 километрга чекинтирилганини эндиликда ЕХҲТ кузатувчилари миссияси текшириб кўради.

Қуролларни шартли чегара чизиғидан ортга олишнинг иккинчи босқичини Киев 20 октябрда бошлаши хабар қилинди.

Ўз навбатида “Луганск халқ республикаси” аталмиш сепаратчи кучлар ўз танкларини шартли чегара чизиғидан ичкарига олишни бошлаган. “Донецк халқ республикаси” аталмиш сепаратчи кучлар эса, бу ишни 18 октябрда бошламоқчи.

Қуролларни шартли чегара чизиғидан 15 километрга чекинтириш назарда тутилган келишувга 29 сентябрь куни Украина, Россия ва ЕХҲТ вакилларидан иборат алоқа гуруҳи эришган эди.

XS
SM
MD
LG