Линклар

Вашингтон Москвани Политковскаяни ўлдиришга буюртма берганларни жазолашга чақирди


Россиялик таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилганига 9 йил тўлди.

Россиялик таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилганига 9 йил тўлди.

Россиялик таниқли журналист Анна Политковская ўлдирилганига 9 йил тўлиши муносабати билан АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини мазкур жиноят буюртмачиларини жавобгарликка тортишга чақирди.

Давлат департаменти расмий вакили Марк Тонераснинг баёнотида таниқли журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Анна Политковская 9 йил муқаддам 7 октябрда ўз уйи йўлагида ўлдириб кетилгани, ўтган йили қотилликни содир этганликда айбланиб 5 киши қамалгани, лекин жиноятни буюрганлар номаълум қолаётгани эслатиб ўтилган.

Политковская 2005 йили “одамлар баъзида ўйлаган нарсаларини овоз чиқариб айтганлари учунгина ўз ҳаётларини ҳақ сифатида тўлайдилар”, деган эди.

Анна Политковская, шунингдек, Шимолий Кавказда Тимур Куашев, Ахмеднаби Ахмеднабиев, Казбек Гаккиева ва бошқа бир неча журналистни сўнгги йилларда ўлирганларнинг жазосиз қолаётгани қўрқув ва ўз-ўзини цензуралаш муҳитини яратмоқда ва журналистлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда, деб баёнот берди Давлат депаратаменти вакили.

XS
SM
MD
LG