Линклар

Кимё бўйича 2015 йилги Нобель мукофоти швециялик Томас Линдал, АҚШ фуқароси Пол Модрич ва таги туркиялик АҚШ фуқароси Азиз Санжарларга ДНК репарацияси механизмлари тадқиқотлари учун бериладиган бўлди.

Бу ҳақда бугун Швеция Қироллиги фанлар академияси ҳузуридаги Нобель қўмитаси эълон қилди.

Қўмита хабарномасида айтилишича, олимлар “шикастланган ДНКни молекуляр даражада ҳужайралар қандай қилиб қайта тиклаши ва генетик информацияни сақлашини” кўрсатиб беролган.

Олдинроқ, шу ҳафтада физиология ва тиббиёт ҳамда физика бўйича Нобель мукофотлари лауреатлари кимлар эканлиги хабар қилинган эди.

Нобель мукофоти 1 миллион швед крони, тақрибан 950 минг АҚШ долларига тенг ақчадир.

Мукофотларни топшириш маросими Альфред Нобель вафот этган кун – 10 декабрда Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG