Линклар

logo-print

Россия Тожикистондаги ҳарбий базасини кучайтирмоқда


Россиянинг Ми-24П вертолёти

Россиянинг Ми-24П вертолёти

Россиянинг Тожикистондаги 201- ҳарбий базаси ихтиёрига ҳаводан зарба берувчи Ми-24П ва Ми-8МТВ жанговар-транспорт вертолетлари берилади. Бу ҳақда ТАСС Россия Марказий ҳарбий округи расмий вакили Ярослав Рошчупкинга таяниб хабар қилди.

Рошчупкинга кўра, вертолётлар Душанбе шаҳридан 30 км масофадаги Айний аэродромида жойлаштирилади.

Олдинроқ Россия ва Тожикистон расмийлари Афғонистон шимолидаги вазиятнинг чигаллигидан, Толибон ҳаракати жанггариларининг фаоллашганидан ташвиш билдирган эди.

XS
SM
MD
LG