Линклар

logo-print

Россиянинг 57 ҳаво зарбасидан фақат 2 таси "Ислом давлати"га тегди


Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли

Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли

Россия ҳарбийларининг Сурияда амалга оширган 57 ҳаво зарбасидан 2 тасигина “Ислом давлати” террор гуруҳи позицияларига теккан. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли 7 октябрь куни ТВ орқали қилган чиқишида баёнот берди.

Довутўғли фикрича, Суриядаги уруш Россия билан НАТО ўртасидаги бўҳронга ёки Анқара билан Москва ўртасидаги баҳсга сабаб бўлмаслиги лозим.

Туркия бош вазирига кўра, Россия ҳарбий учоқлари асосан Москванинг иттифоқчиси Башар Асадга қарши бўлган мамлакат шимоли-ғарбидаги мўътадил мухолиф кучларга қарши зарба бермоқда.

Россиянинг ҳаво зарбалари “Ислом давлати” террор гуруҳига қарши курашни заифлаштирди, деган фикрни билдирди Аҳмад Довутўғли.

XS
SM
MD
LG