Линклар

Сергей Шойгу: "Ислом давлати"га Каспийдан зарба бердик


Путин ва Шойгу

Путин ва Шойгу

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгуга кўра, Россиянинг Каспий денигизидаги 4 ҳарбий кемасидан Суриядаги “Ислом давлати” террор гуруҳига қарши 26 та ракета отилди.

Бу ҳақда вазир президент Путин билан учрашуви чоғида билдирди.

Россия телевидениелари орқали намойиш қилинган мазкур учрашув чоғида Шойгунинг айтишича, Каспий денгизидаги кемалардан отилган ракеталар Сурия ғарбидаги нишонларни уриш учун 1500 км масофани учиб ўтган.

Вазир ракеталар маршрути ҳақида ҳеч нарса демади, бироқ улар нишонга етиб бориш учун Эрон, Ироқ ва Туркия узра учиши керак эди.

Путин Шойгуга Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари натижаси тўғрисида гапиришга эрта эканлиги уқтираркан, бу соҳада АҚШ, Туркия, Саудия Арабистони, Эрон ва Ироқ билан ҳамкорлик қилишни буюрди.

Путиннинг Шойгу билан учрашуви арафасида Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли Россия ҳарбийларининг Сурияда амалга оширган 57 ҳаво зарбасидан 2 тасигина “Ислом давлати” террор гуруҳи позицияларига теккани тўғрисида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG