Линклар

АҚШ Россия билан Сурияда ҳарбий ҳамкорлик қилмоқчи эмас


АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер

АҚШ Россия билан Сурияда ҳарбий ҳамкорлик қилишга рози эмас, чунки Россия Федерациясининг Суриядаги стратегияси “фожеали тарзда нотўғридир”. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер баёнот берди.

7 октябрь куни Римда қилган чиқиши чоғида Картер амалга ошираётган зарбалари “Ислом давлати”га қарши қаратилмаётгани учун Россияни яна бир бор айблади ва бу ҳаракатларни “фундаментал хато”, деб атади.

Бироқ у учувчилар хавфсизлигини таъминлаш учун Москва билан техник консультациялар ўтказишга АҚШ тайёр эканлигини билдирди.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картернинг баёноти янграган 7 октябрь куни Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли Россия ҳарбийларининг Сурияда амалга оширган 57 ҳаво зарбасидан 2 тасигина “Ислом давлати” террор гуруҳи позицияларига теккани тўғрисида баёнот берди.

XS
SM
MD
LG