Линклар

Чоршанба куни ўнлаб одам Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги сиёсий қатағон қурбонлари хотира мажмуаси олдида журналист Анна Политковскаяни ёдга олиш учун йиғилди.

“Новая газета” ходимаси Анна Политковская 2006 йилнинг 7 октябрь куни отиб кетилганди.

Кечаги хотира тадбири бир дақиқали сукут билан бошланди. Маросимда сўзга чиққанлар Политковская нафақат журналист, балки ҳуқуқ фаоли ҳам бўлгани, у Чеченистонда ҳалок бўлган аскарларнинг оилаларига, “Норд-Ост” қурбонларига ёрдам берганини айтдилар, унинг Чеченистонга қилган сафарлари чоғидаги жасоратини ёдга олдилар.

Тадбир иштирокчилари қотиллик буюртмачилари ҳали ҳам топилмаганини қайд этиб, бу иш бўйича текширувни тўхтатмасликни талаб қилдилар.

XS
SM
MD
LG