Линклар

logo-print

Обама Қундуздаги ҳаво ҳужуми учун “Чегара билмас шифокорлар”дан узр сўради


АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама Қўшма Штатлар ҳарбий учоғи Қундуздаги касалхонани бомбардимон қилгани муносабати билан “Чегара билмас шифокорлар” халқаро гуманитар ташкилоти ходимларидан узр сўради.

Афғонистон шимолидаги бу касалхонанинг 3 октябрь куни ҳаводан нишонга олиниши натижасида “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти ходимлари дохил камида 22 киши ҳалок бўлганди.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг маълум қилишича, Барак Обама чоршанба куни “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти раҳбари доктор Жоан Лю билан телефон орқали суҳбатлашиб, ҳаво ҳужуми чоғида ҳалок бўлганлар юзасидан таъзия изҳор қилган.

АҚШ президенти “Чегара билмас шифокорлар” ташкилоти раҳбарига мазкур нохуш ҳодиса бўйича ҳар томонлама ва холис текширув ўтказилиши ҳақида ваъда берган. Обама бу каби фожеалар бошқа такрорланмаслиги учун зарур чоралар кўрилишини билдирган.

Шу куннинг ўзида АҚШ лидери Қундузда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари юзасидан таъзия изҳор қилиш учун Афғонистон президентига ҳам қўнғироқ қилган. Жош Эрнестга кўра, Ашраф Ғани билан суҳбат чоғида Барак Обама икки мамлакат ўртасидаги тиғиз ҳамкорлик давом этишига ишонч билдирган.

XS
SM
MD
LG