Линклар

logo-print

Қорасувлик имом 5 йилга озодликдан маҳрум этилди


Рашодхон қори Камолов.

Рашодхон қори Камолов.

7 октябрь куни Қирғизистоннинг Ўш вилояти Қорасув туман суди имом Рашод қори Камоловни “диний адоват қўзғаганлик” ҳамда “экстремистик материалларни сақлаганлик ва тарқатганлик”да айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Камоловнинг адвокатлари судда унга нисбатан қўйилган айбловлар ўз тасдиғини топмаганини айтиб, ҳукм юзасидан юқори инстанцияларга мурожаат қилмоқчилар.

Шу йилнинг 9 февраль куни қўлга олинган ва ўшандан буён ҳибсхонасида сақланаётган қорасувлик имом Рашод Камолов аввалги маҳкамаларда ҳам, сўнгги маҳкамада ҳам ўзининг айбсизлиги ҳамда ўзига қарши очилган ишни сиёсий буюртма, деб билишини айтган.

XS
SM
MD
LG