Линклар

logo-print

Туркия Россия билан газ қувурлари лойиҳасини кечиктирди


Туркия президенти Эрдўғон.

Туркия президенти Эрдўғон.

Сурия бўҳрони юзасидан келиб чиққан зиддият ортидан Туркия ҳукумати Россия газини Европага олиб келиши кутилган газ қувурлари лойиҳасини кечиктирадиган бўлди.

Газпром раиси ўринбосари Александр Медведев матбуотга ҳукуматлараро келишув йўқлигидан келиб чиқиб¸ лойиҳа муддати кечикишини билдирди.

Дастлабки келишувга кўра¸ келаси йил тўрт газ қувуридан биринчиси қуриб битирилиши керак эди.

“Кечикишнинг қанчага чўзилиши ҳукуматлараро келишувнинг қачон имзоланишига боғлиқ”¸ деди Газпром расмийси.

Россия ҳукумати Суриянинг 15 фоиз ҳудудинигина назорат қилиб турган президент Башар Асадни ҳокимиятда сақлаб қолиш учун унинг мухолифлари истеҳкомларига ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда. Туркия ҳукумати эса¸ Сурияда тинчлик ўрнатишнинг ягона йўли Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши¸ деган ëндашувда қатъий қолмоқда.

Суриядаги ҳаво ҳужумлари давомида Россия қирувчи учқичлари Туркия ҳаво ҳудудига икки марта рухсатсиз ўтди ва президент Эрдўғон дарҳол бундай хатолик Россияга қимматга тушажагини билдирди.

XS
SM
MD
LG