Линклар

Қирғизистон Ўзбекистонга ўтаëтган сув миқдорини кескин камайтирди


Қорасувдаги Савай канали.

Қорасувдаги Савай канали.

Ярим расмий ўзбек нашрларига кўра¸ Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилояти Олабуқа райони Актам қишлоғидан Наманганнинг Янгиқўрғон тумани Оқтом посëлкасига сув узатиш 20 мартага камайган.

Ўтмишда ягона қишлоқ бўлган бу иккала аҳоли пунктидан бугун ўзбек-қирғиз давлат чегараси ўтади¸ аммо ҳар иккала томон ўз ерини Қирғизистондан бошланадиган Қўштерак каналидан суғоради.

Янгиқўрғон туман ҳокимлигининг билдиришича¸ қирғиз томони сув оқимининг тўсиб қўйилганини ўз ерларининг сувга муҳтожлиги билан изоҳлаган.

Аммо ўзбек расмийлари бу иддаони қўшниларни шантаж қилиш ва ўз устунлигини кўрсатиш учун тўқилган баҳона деб баҳоламоқда.

Трансчегаравий дарëларнинг қуйи қисмида жойлашган Ўзбекистон дарëлар бошидаги қўшнилари билан сув масаласида кўпдан тортишиб келмоқда ва уларни сув заҳираларини Ўзбекистон билан мунозарали масалалар юзасидан музокараларда босим усулига айлантирганликда айблайди.

XS
SM
MD
LG