Линклар

logo-print

ИШИД Эрбил яқинида кимëвий қурол қўллаганликда айбланмоқда


Курд пешмергалари.

Курд пешмергалари.

Ироқнинг ярим мухтор Курдистон минтақаси ҳукумати август ойида Исломий давлат жангарилари билан бўлган жанглардан сўнг камида 35 Пешмерга аскари қонидан иприт гази топилганини билдирди.

Курдистон расмийлари¸ ўз аскарлари яраларида ҳам иприт газидан заҳарланиш аломатлари кўриниб тургани¸ кимëвий ҳужумга учрагани тахмин қилинаëтганлардан олинган анализлар текшириш учун хорижга юборилганини қўшимча қилди.

Курд расмийлари¸ айни пайтда¸ иприт гази қўлланилгани тахмин этилаëтган ҳужум оқибатида ўлганлар бор-йўқлиги¸ яраланганлар вазияти қанчалик оғир эканига тўхталмаëтир.

Курдистон ҳукумати Исломий давлатга қарши курашаëтган халқаро коалициядан ўз аскарларига кимëвий ҳужумдан ҳимояланиш воситалари беришни сўради.

Исломий давлат бундан аввал ҳам Ироқ ва Сурияда кимëвий қурол қўллаганликда айбланган эди.

XS
SM
MD
LG