Линклар

logo-print

БМТ қўмитаси қийноқлар учун Ўзбекистон ҳукуматини масъул топди


Мўътабар Тожибоева.

Мўътабар Тожибоева.

БМТ Инсон ҳақлари қўмитаси таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг қийноққа солингани учун Ўзбекистон ҳукуматини масъул деб топди.

2009 йилдан бери Францияда яшаëтган Мўътабар Тожибоева 2012 йилда Лондондаги REDRESS ва Париждаги FIDH ташкилотлари кўмагида БМТ Инсон ҳақлари қўмитасига шикоят аризаси билан мурожаат қилган.

Бу аризасида Тожибоева Ўзбекистон ичкарисида ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланган 2002-2009 йиллар давомида ҳукуматнинг муттасил таъқиби¸ қийноқ ва босимига нишон бўлганини ëзган.

Булар орасида бир гуруҳ милиционерлар томонидан зўрланиш ва 8 йиллик қамоқ жазосини ўтаëтган пайтида ўз ихтиëрига қарши бачадонининг олиб ташланиш фактлари бор.

Мўътабар Тожибоева 2009 йили АҚШ Давлат департаментининг “Жасоратли аëл” мукофотига сазовор бўлган.

XS
SM
MD
LG