Линклар

ФИФА Блаттер ва Платинини уч ойга салоҳиятдан четлаштирди


Блаттер ва Платини.

Блаттер ва Платини.

Халқаро футбол уюшмалари федерацияси қошидаги Ахлоқ қўмитаси федерация президенти Сепп Блаттер¸ шунингдек¸ президентликка яна икки даъвогар Мишель Платини ва Чонг Монг-жунни федерация фаолиятидан вақтинча четлатди.

Блаттер ва Платини 90 кунга четлатилган бўлса¸ Чонг Монг-жун 6 йиллик тақиқ ва 103 минг АҚШ доллари миқдоридаги жаримага тортилди.

Ахлоқ қўмитаси баëнотида¸ бундай қарорнинг давом этаëтган тергов-текширув муносабати билан қабул қилингани айтилади.

Ўтган ой Швейцария прокуратураси Блаттерга нисбатан жиноий иш қўзғади. Блаттер Жаҳон чемпионати ўйинларини кўрсатиш ҳуқуқи бўйича телеканаллар билан ноқонуний келишув тузганлик ва 2011 йилда Платинига 2 милллион доллардан кўпроқ пул берганликда айбланмоқда.

Швейцария прокуратураси Платинининг бу ишда гувоҳ ва айбланувчи ўртасидаги мақомда тергов қилинаëтганини билдирди.

XS
SM
MD
LG