Линклар

logo-print

Россия ҳарбий делегацияси Ўзбекистонга келди


Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.

7 октябрь куни Тошкентга келган Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов еткачилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон расмийлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги тарқатган баëнотга кўра¸ Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар давомида минтақа хавфсизлиги ҳамда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.

7 октябрь куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган Анатолий Антонов¸ Россия нашрларига кўра¸ Россия ҳарбийларининг Сурияда олиб бораëтган ҳарбий амалиëтларига изоҳ берган.

Афғонистоннинг Марказий Осиë¸ хусусан¸ Ўзбекистонга туташ ҳудудлари бирин-кетйин Толибон ва Исломий давлат жангарилари томонидан ишғол қилинаëтган кунда ўтаëтган Тошкент музокараларида минтақанинг Афғонистон билан чегарасини қўриқлаш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG