Линклар

logo-print

Bellingcat: Малайзия йўловчи учқичи Россия ракетаси билан уриб туширилган


Британия мутахасислари ҳисоботига илова қилинган суратлар.

Британия мутахасислари ҳисоботига илова қилинган суратлар.

Буюк БританиядагиBellingcat ноҳукумат ташкилоти Малайзия йўловчи учқичининг Украина устида Россиянинг қуруқлик-ҳаво русумидаги Бук ракета тизими томонидан уриб туширилганига оид ўз хулосасини эълон қилди.

2014 йилнинг 17 июль куни Донецк тепасида уриб туширилган йўловчи учқичдаги 298 одамнинг барчаси нобуд бўлган эди.

Bellingcat гуруҳининг бугун Интернетда эълон қилинган ҳисоботида айтилишича¸учқични уриб туширган Бук тизимининг июнь ойида Россиянинг Курск шаҳридан учқич уриб туширилган куни Украинанинг Донецк области Торез шаҳрига олиб келингани аниқланган.

Ҳалокатнинг эртасига айни шу Бук тизими¸ одатдаги тўртта ўрнига¸ учта ракета билан Луганск вилоятининг Россия билан чегара ҳудудида кўрилган.

Британиядаги нуфузли гуруҳнинг бу хулосаси Россия Мудофаа вазирлигининг 2014 йил 21 июль кунги баëнотларига зиддир.

Ўша куни Россия ҳарбийлари Малайзия йўловчи учқичининг Украина қирувчи учқичи ëки украин ҳарбийлари ихтиëридаги Бук воситасида уриб туширилганини иддао қилган эди.

Малайзия учқичининг уриб туширилишини тафтиш қилаëтган Халқаро тергов гуруҳининг Bellingcat гуруҳи ҳамкорлигида ҳозирланган расмий хулосасининг 13 октябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG