Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:17

Тошкентдаги мардикор бозорнинг суварак босган ошхонасидан шикоят қилишди


Ўзбекистоннинг турли вилоятидан Тошкентга бориб мардикорлик қиладиган бир гуруҳ ишчи Юнусобод туманидаги мардикор бозор - Меҳнат биржасида очилган ошхонанинг абгор аҳволидан шикоят қилди. Мурожаатига бир неча сурат илова қилган ишчилар ҳокимиятдан имтиёз олиб, бизнес қилаётган ошхона эгалари тозаликни сақлашга оид талабни инобатга олмаётганини даъво қилди.

OzodMikrofon эшиттиришига ишчилар номидан боғланган мардикорлардан бири беш йилдан буён ишлаётган овқатланиш муассасасида шароит йилдан-йилга ёмонлашиб бораётгани ҳақида шикоят қилди:

- Тирикчилик учун Тошкент шаҳрида ишлаш учун келдим. Юнусобод 16 кварталда¸ 72 автобуснинг охирги бекатида мардикор бозор бор. Бозорга келадиган ишчи болалар учун ошхона бор. Ошхона санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Болалар гапирса, умуман назар-писанд қилмайди. Пиширган овқати ҳам талабга жавоб бермайди. Ош 5000¸ шўрва 4000¸ нон 1000¸ чой 500¸ манти 800¸ хоним 800¸ тухум 800¸ сосиска 800. Чойни самоварда қайнатиб пластик идишда дамлайди. Идиш эриб чойнинг ҳиди¸ тами бузилади. Биржани катталарига айтдик, лекин ҳеч ким чора кўрмаяпти, - деди Юнусободдаги меҳнат биржасида кундалик ишга ёлланиб ишлаётган ишчи.

Тошкентда мардикорлик қилаëтган йигит билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:50 0:00
Бевосита линк

Озодлик бу мурожаат ортидан Юнусобод туманидаги Меҳнат биржаси ва унинг қошидаги ошхонани юргизаётган опа-ука тадбиркорлар билан боғланишга уринди, аммо ҳозирча бирор натижа бўлмади.

Қуйида таҳририятга йўлланган суратлардан баъзиларини томоша қилишингиз мумкин:

****************************************************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 724 971 539 рақамларига йўлланг!

Skypeда Озодликни Ozodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг!

“Озод микрофон” сизга мунтазир!

“Озод микрофон” рукни остида берилаëтган фикр-мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG