Линклар

Гулнорага пора берганликда гумонланаётган TeliaSonera собиқ президенти сўроқ қилинди


Ларс Нюбер Гулнора Каримовага пора берганлик айбловлари ортидан 2013 йилда истеъфога кетган эди

Ларс Нюбер Гулнора Каримовага пора берганлик айбловлари ортидан 2013 йилда истеъфога кетган эди

Швециянинг TeliaSonera ширкати собиқ президенти Ларс Нюберг расман гумонланувчига айланди. Швеция жамоатчилик телевидениесининг “Миссия текширув” дастури журналистларига кўра, Ларс Нюбергга порахўрликка аралашганлик айби қўйилмоқда. TeliaSonera собиқ раҳбари Гулнора Каримовага пора берганлик айбловлари ортидан 2013 йилда истеъфога кетган эди.

Теледастур вебсайтида хабар қилинишича, собиқ тадбиркорга нисбат берилган СМС хабарида “бир йил аввал мен порахўрликка алоқадорликда гумонланаётгани ҳақида расман билдирилди”, дея ёзган.

TeliaSonera собиқ раҳбарига қўйилаётган айбловлар мазкур ширкатнинг Ўзбекистонда бизнес қилиш имконияти эвазига бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага юзлаб миллион доллар пора берганига доир тергов билан боғлиқдир.

Бу ишни тергов қилаётган Швеция прокуратуарси Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Гуннар Стетлер ТТ агентлигига “Ларс Нюберг бу иш доирасида сўроққа тутилди”, дея билдирди.

Нюберг воситачи фирмалар орқали Гулнора Каримовага пора беришга алоқадорликда анчадан бери гумонланиб келган, лекин жамоатчиликка бунга доир тафсилотлар очиқлангани йўқ. Айби судда исботланса, Нюбергга қамоқ жазоси берилиши мумкин.

63 ёшли Нюберг 2007-2013 йилларда TeliaSonera бош директори лавозимида ишлаган. Унинг истеъфога кетишига ширкатнинг Ўзбекистодаги бизнеси билан боғлиқ коррупция жанжали сабаб бўлган.

Озодлик иштирок этган журналистик суриштирувларда TeliaSonera ширкатига айнан Нюберг раҳбарлик қилган йилларда Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримовага 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора бергани фош этилган.

Гулнора Каримова TeliaSonera ширкатидан ташқари яна VimpelCom ва МТС компанияларидан ҳам жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пора олганига ишора қилувчи ҳужжатлар очиқланди

Гулнора Каримова TeliaSonera ширкатидан ташқари яна VimpelCom ва МТС компанияларидан ҳам жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пора олганига ишора қилувчи ҳужжатлар очиқланди

Бу журналистик суриштирувлар натижасида, Гулнора Каримова TeliaSonera ширкатидан ташқари яна VimpelCom ва МТС компанияларидан ҳам жами 1 миллиард АҚШ доллари миқдорида пора олганига ишора қилувчи ҳужжатлар очиқланди.

Ўзбекистондаги фаолияти билан боғлиқ коррупцион жанжаллар ортидан ўтган ойда TeliaSonera Ўзбекистондаги шуъба корхонаси UCell мобил операторини сотиб, бу мамлакат телекоммуникация бозорини тарк этишни режалаштираётганини эълон қилди.

Ларс Нюбергдан ташқари TeliaSonera компанияснинг яна тўрт нафар собиқ мулозими жиноий жавобгарликка жалб этилган. Уларнинг барчасига ҳар бир айблов бўйича олти ойдан олти йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

TeliaSonera ширкатининг катта қисми Швеция ва Финляндия ҳукуматларига тегишлидир.

XS
SM
MD
LG