Линклар

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқчи


Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ислом Каримов.

Гурбангули Бердимуҳаммедов ва Ислом Каримов.

Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистон билан чегараларни ҳамкорликда қўриқлайди. Бу ҳақда Россиянинг “Регнум” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари 8 октябрь куни имзолаган қўшма баёнотда икки давлат хавфсизлик соҳаси тизимларининг Афғонистон билан чегараларни қўрқлашдаги ўзаро ҳамкорлигини кучайтиришга келишиб олгани қайд этилган.

Ислом Каримов Афғонистон шимолидаги сўнгги воқеалар қўшни давлатларни ҳам безовта қилаётганини таъкидлаган.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 7-8 октябрда Тошкентга расмий сафар билан келган эди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан ўтказилган музокаралардан сўнг томонлар ўнта давлатлараро шартномани имзолаган.

Шартномалар асосан транспорт, божхона, илмий –техник, соғлиқни сақлаш, сайёҳлик соҳаларига тегишлидир. Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомашиналарни ва қишлоқ хўжалик техникасини Туркманистонга етказиб бериш бўйича контракт ҳам имзоланган.

XS
SM
MD
LG