Линклар

logo-print

Исроилда "Ёлғиз бўри" яна 4 яҳудийни ўлдирди


Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги мусулмонлар яшайдиган мавзени назорат қилаётган Исроил хавфсизлик кучлари.

Қуддуснинг эски шаҳар қисмидаги мусулмонлар яшайдиган мавзени назорат қилаётган Исроил хавфсизлик кучлари.

Исроил пойтахти Тель-Авивда 8 октябрь куни ҳарбий идора олдида бир аскар ва яна уч киши фаластинлик томонидан ўлдирилгани маълум қилинди.

Reuters агентлигининг билдиришича, қотил Исроил аскари отган ўқдан ҳалок бўлган. Мазкур қотиллик ўзларини “Ёлғиз бўри” деб атайдиган фаластин гуруҳи томонидан амалга оширилган. Бу гуруҳ ўз олдига яҳудийларни ўлдиришни мақсад қилиб олгани айтилади.

Сўнгги кунларда мазкур гуруҳ томонидан ўнлаб исроилликлар пичоқлаб кетилди. Кейинги олти кун ичида “Ёлғиз бўри” гуруҳи етти марта бу каби қотилликларни амалга оширган.

XS
SM
MD
LG