Линклар

Туркия Россия билан иқтисодий ҳамкорликни тўхтатиши мумкин


Режаб Тоййип Эрдўғон.

Режаб Тоййип Эрдўғон.

Туркия Россия ҳарбий учоқлари макмлакат чегарасини бузиб ўтаётгани ортидан Москва билан иқтисодий ҳамкорликни тўхтатиши мумкин.

Бу ҳақда пайшанба куни Туркия президенти Режаб Тоййип Эрдўғон турк журналистлари билан ўтган учрашуви чоғида билдирди.

Эрдўғоннинг айтишича, Туркия Россия газини сотиб олишдан бош тортиши, Россия лойиҳаси билан қурилаётган Мерсен атом электр станцияси қурилишини тўхтатиши ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни тақиқлаши мумкин.

Туркия Россиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётларига қаршилик билдириб келмоқда. 3-4 октябрь кунлари Суриядаги террорчилар манзилларини бомбардимон қилаётган рус ҳарбий учоқлари Туркия чегарасини бузиб ўтган эди.

Мазкур воқеадан сўнг Эрдўғон Россия ҳарбий учоқлари яна чегарани бузадиган бўлса, буни NATOга қарши ҳужум сифатида баҳолашини билдирган.

XS
SM
MD
LG