Линклар

АҚШ: Россия Сурияга отган 4 ракета Эронга тушган


Каспий денгизидан туриб Сурияга 26 ракета отган рус ҳарбий кемаси.

Каспий денгизидан туриб Сурияга 26 ракета отган рус ҳарбий кемаси.

Қўшма Штатлар расмийлари Россия томонидан Сурияга отилган 4 та қанотли ракета Эронга тушганини маълум қилди.

CNN телеканалининг АҚШ ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, ракеталар қулаши оқибатида одамлар ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Россия Мудофаа вазирлиги Вашингтон расмийларининг Эронга ракета тушгани тўғрисидаги хабарларини инкор қилмоқда. Бу хабар юзасидан Эрон расмийлари ҳам баёнот бергани йўқ.

Чоршанба куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Каспий денгизидаги ҳарбий кемалардан туриб Сурияга отилган 26 ракета белгиланган террорчилар манзилларини йўқ қилгани ҳақида ҳисобот берган эди.

XS
SM
MD
LG