Линклар

logo-print

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ 2018 саралаш ўйинлари иккинчи давра гуруҳ босқичи доирасида 8 октябр куни Манамада Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланган ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси 4-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Тўпларни 52-дақиқада Игорь Сергеев, 56-дақиқада Одил Аҳмедов, 62-дақиқада Сардор Рашидов ва 90(+4) дақиқада Элдор Шомуродов киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси жой олган H гуруҳида Шимолий Корея терма жамоаси 10 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринга кўтарилиб олган Ўзбекистон жамоасида 9 очко бор.

XS
SM
MD
LG