Линклар

Маданият

Шоир билан суҳбат: Раҳимжон Алининг баҳори


Ёш шоир Раҳимжон Али.

Ёш шоир Раҳимжон Али.

“Ўзбек адабиётига ёрқин юлдуз каби кириб келаётган Раҳимжон...” Умумўзбек адабиёти дарғалари ўшлик ёш шоир Раҳимжон Али ижодига баҳо бераётганда мана шундай сўзларни ишлатмоқда. Изланиш йўлида катта адабиёт сари бораётган Раҳимжон “Шоир билан суҳбат” дастурининг бугунги меҳмони бўлди.

ШОИР ИЖОДИДАН НАМУНАЛАР

НУРАФШОН ОЙ

Нурафшон ой жудаям ойдин,

Севинчларим бўлмас ҳеч адо.

Олис-олис ям-яшил жойдан,

Эшитилар ёқимли садо.

Куйлагим келади, юрагим –

Тўлади ажойиб бир ҳисга.

Қоламан соҳилда ёлғиз, жим,

Тикилиб саноқсиз юлдузга.

Ой табассум қилган тун билан,

Кутаман субҳидам саҳарни.

Қовжираган чўллар бағрида

Кўраман нимяшил баҳорни.

2006 йил

ҲАР САҲАР

Ҳар саҳар тураман ғамгин ва ўйчан,

Шамоллар ўйнайди тарқоқ сочимни.

Дарахтлар силкинар, куйлайди шўх-шан,

Майсага қўяман оғриқ бошимни.

Ҳар саҳар тураман ғамгину теран,

Қўлларим оғочдай туюлар гўё.

Ўйнарман қалдирғоч қаноти билан,

Нурафшон баҳордай туюлар дунё.

Ҳар саҳар тураман хаёлчан, ўктам,

Кўзимга ҳар нарса насиҳат боғлар.

Дарахтлар Сабрни ўргатар ҳар дам,

Баҳайбат жимликни ўргатар тоғлар...

2006 йил

Рауф Парфи

Нигоҳим остида тобора,

Бир шоир ёшариб борадир.

Чақалоқ тусига етмаёқ,

Дунёни бошқача кўрадир.

Ташвишдан узилган чаманга,

Тарк этган оламлар қайтмоқда.

Бешикда ухлатиб душманлар,

Алдамчи аллалар айтмоқда.

***

Машраб ким?

Кўҳна оғоч,

Ишқ ҳайинчак учувчи.

Гоҳо чевар – нур қийғоч,

Ишққа кўйлак бичувчи.

Ёв лашкари йўрғалаб,

Сўқир еди ошини.

Тинмай қора қарғалар,

Чўқир эди бошини.

Зулмдан эрк босилган,

Қалбга тўсиқ йиғилар.

ва Машраблар осилган,

Дорга осиқ йиғилар...

Қиш кўриниши

Аёз отлиқ лашкарлар кезди,

Булутларни судради ерга.

Осмон рангин тополмай сарсон,

Мўлтирарди бепарво элга.

Карахтликдан музлар кескир сой,

Бўзланганди бузилган юртлар.

Ер юзига ойлаб ўрнашиб,

Ижарада турар булутлар.

***

Бўсаландим тонг кулгисидан,

Лабларимга илди табассум.

Уйғонгандек сокин уйқудан,

Мудроқ умрим шодликка маҳкум.

Гўзалликлар йиғилар аста,

Чаманлашиб тўрт томонимга.

Ғунча янглиғ кунлардан даста,

Қадаб қўяр яшил жонимда.

Уфуради ёшликнинг ҳиди,

Яшилликка чулғаниб олам.

Қайғу-ҳасрат қувғинда энди,

Ҳайдалганди кўчага алам.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG