Линклар

Россияда ўзбек машиналари савдоси яна 51 фоизга камайди


Россияда ўзбек автмобиллари савдоси сўнгги икки йилдан бери мунтазам тушиб бормоқда

Россияда ўзбек автмобиллари савдоси сўнгги икки йилдан бери мунтазам тушиб бормоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россиядаги савдоси, жорий йил тўққиз ойи якунларига кўра, 51 фоизга камайган. Европа бизнеси уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси келтирган рақамларга кўра, январ-сентябрь ойиларида Россияда жами 15498 дона автомобил сотилган. 2014 йилнинг шу даврида Россияда 31653 дона ўзбек машинаси сотилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобил моделларининг бирортаси Россияда энг кўп сотилаётган машиналар рўйхатига кирмай қолган. Россияда ўзбек автмобиллари савдоси сўнгги икки йилдан бери мунтазам тушиб бормоқда.

Ўтган йили ўзбек автомобилларининг Россия бозоридаги ҳиссаси 1,8 фоизни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич ярим фоизга камайиб, 1,3 фоизга тушиб қолгани хулоса қилинади уюшма келтирган рақамларда.

Бунда Россияда автомобиллар савдоси умумиятла қисқараётагани қайд этилмоқда. Мутахассислар буни Россия бошдан кечираётган иқтисодий қийинчиликлар билан боғламоқда.

Айни пайтда, жорий ҳафтада Россияда сотишга мўлжалланган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Ravon автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ravon бренди Россияда сотилган Daewoo Nexia автомобилларининг ўрнини босади.

XS
SM
MD
LG