Линклар

Каримов ва Бердимуҳамедов ГЭСлар қурилишига қарши баёнот беришди


Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов

Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари трансчегаравий дарёларда ГЭСларни қуришда минтақанинг барча мамлакатлари манфаатлари инобатга олиниши лозимлигини таъкидлашди.

Кеча Тошкентда учрашган Ислом Каримов ва Гурбангули Бердимуҳамедов “мамлакатларимиз трансчегаравий дарёлар сувидан фойдаланиш масаласида ҳам муштарак позицияга эга”, дея қайд этишди. Икки президент сув-энергия соҳасига доир масалалар халқаро ҳуқуқ принципларига асосан, минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олган ҳолда ва халқаро ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилиши лозим, дея баён қилишди.

Тожикистонда Роғун ГЭСи ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭСи қурилишига Ўзбекистон қарши чиқади. Тошкент мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши дарёлар табиий оқимини бузиб, Марказий Осиёда сув, озиқ-овқат ва экологик хавфсизлиги учун жиддий муаммо келтириб чиқариши мумкинлигидан огоҳлантиради.

XS
SM
MD
LG