Линклар

ЕИ Беларусга нисбатан санкцияларни жиддий тарзда юмшатиши мумкин


Беларус Президенти Александр Лукашенка

Беларус Президенти Александр Лукашенка

Европа Иттифоқи Беларусда 11 октябрга белгиланган президент сайлови пайтида сиёсий таъқиблар рўй бермаса, 140 нафар Беларус фуқароси, жумладан президент Александр Лукашенкага нисбатан санкцияларни тўхтатишга тайёрлигини билдирди.

Европа Иттифоқидаги манбага таяниб берилаётган хабарга кўра, моливий активлар музлатилиши ва виза чекловини ўз ичига олувчи санкциялар октябрь охирида тўрт ойга тўхтатилиши мумкин.

Лекин шу билан биргаликда сайлов пайтида инсон ҳуқуқлари бузилишига доир ҳолатлар аниқланадиган тақдирда, 2010 йилда жорий этилган санкциялар кучда қолиши айтилмоқда.

Амалдаги санкциялар рўйхатига 201 нафар шахс ва 18 ширкат киритилган. Озодлик манбасининг билдиришича рўйхатдаги айрим исмлар санкцилар остида қолади. Шунингдек, Беларусга нисбатан қурол эмбаргоси ҳам кучда қолиши айтилмоқда.

ЕИнинг санкциларни юмшатишга мойиллиги расмий Минск август ойида саккиз нафар сиёсий маҳбусни озод этиши ортидан кузатилмоқда. ЕИ расмийлари шунингдек Беларуснинг Украинадаги можарони бартараф қилиш ҳаракатларидаги ижобий ролини эътироф этишган.

XS
SM
MD
LG