Линклар

logo-print

Россия ҳаво зарбаларига қарамасдан ИД Сурияда бир нечта қишлоқни ишғол этди


“Исломий давлат” Башар Ассад ҳукуматига қарши курашаётган бошқа гуруҳлар назоратида бўлган Тел Сусиин ва Тел Фараҳ қишлоқларини босиб олган.

“Исломий давлат” Башар Ассад ҳукуматига қарши курашаётган бошқа гуруҳлар назоратида бўлган Тел Сусиин ва Тел Фараҳ қишлоқларини босиб олган.

Сурия ҳукуматига мухолиф фаолларнинг билдиришича, “Исломий давлат” эксремист гуруҳи Алеппо шаҳри яқинидаги бир нечта қишлоқни ишғол этган.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси ташкилоти 9 октябрь куни тарқатган хабарга кўра, “Исломий давлат” Башар Ассад ҳукуматига қарши курашаётган бошқа гуруҳлар назоратида бўлган Тел Сусиин ва Тел Фараҳ қишлоқларини босиб олган.

Ташкилот раҳбари Рами Абдулраҳмон “Исломий давлат” ишғоли Россия ҳаво ҳужумлари бошланганидан кейин рўй берганига эътибор қаратмоқда. Москва ҳаво ҳужумлари “Исломий давлат”ни заифлаштиришга қаратилганини иддао қилмоқда.

Абдулраҳмон Россия ҳаво ҳужумларининг 10 фоизигина “Исломий давлат”га оид нишонларга тегаётганини тахмин қилди.

9 октябрь куни Франция Мудофаа вазири Жан Ив Ле Дриан ўтган тунда Франциянинг икки жанговар учқичи “Исломий давлат”га қарши ҳаводан зарба берганини билдирди. Франция Суриядаги “Исломий давлат”ни иккинчи марта нишонга олмоқда.

Ле Дриан Россия ҳаво ҳужумларининг “80-90 фоизи Башар Ассад хавфсизлигини” таъминлашга қаратилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG