Линклар

Остонада Порошенко ва Назарбоев учрашди


Украина Президенти Петро Порошенко ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев. Остона 9 октябрь, 2015 йил.

Украина Президенти Петро Порошенко ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев. Остона 9 октябрь, 2015 йил.

Украина Президенти Петро Порошенко ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Остонада икки томонлама муносабатларни муҳокама этди.

Икки президент 9 октябрь куни Украина шарқидаги вазият хусусида гаплашишди. Шарқий Украинада россияпараст айирмачилар ва ҳукумат кучлари ўртасида ўтган йилнинг апрелидан бери давом этаётган қуролли тўқнашув натижасида 7900дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Қозоғистонга 8 октябрь куни етиб келган президент Порошенко ҳозирда Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида вазият нисбатан тинчигани февраль ойида Минскда эришилган сулҳ битими шартлари бажарилишига умид туғдиради, дея баён қилди.

Назарбоев Қозоғистон Минск келишувни қўллаб-қувватлашини билдириб, бўҳронни тинч йўл билан ҳал этишга “муқобил йўл” йўқ, дея таъкидлади. Назарбоев ўз мамлакати Халқаро Қизил Хоч ташкилоти воситасида Украина шарқига озиқ-овқат ва молиявий кўмак жўнатишда давом этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG