Линклар

logo-print

Нобель тинчлик мукофоти Тунис инқилоби иштирокчиларига берилди


Нобель Тинчлик мукофоти лауреати - Тунис Миллий Мулоқот Квартети

Нобель Тинчлик мукофоти лауреати - Тунис Миллий Мулоқот Квартети

2015 йилги Нобель Тинчлик мукофоти Тунис Миллий Мулоқот Квартетига берилди. Бу тузилма 2011 йилда Тунисда рўй берган Жасмин инқилоби пайтида “плюралистик демократия ўрнатилиши жараёнига ҳал этувчи ҳисса қўшгани” учун Нобель мукофотига лойиқ топилди.

Нобель Тинчлик мукофоти лауреати 9 октябрь куни Норвегия пойтахти Ослода эълон қилинди. Тунис Миллий Мулоқот Квартетига меҳнат федерацияси, инсон ҳуқуқлари ташкилоти, касаба уюшмаси ва адвокат гуруҳи киради. Квартет 2013 йилда Тунис давлати парокандаликка учраш ёқасига келиб қолган даврда демократиялаштириш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган, дея билдирди Ноебль мукофоти жюриси.

950 минг АҚШ долларига тенг Нобель тинчлик мукофоти шу йилнинг 10 декабрь куни совриндорларга топширилади.

XS
SM
MD
LG