Линклар

Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браун билан Россияда жанг ўтказади


Профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жанг Москва ёки Грознийда ўтказилади.

Бу ҳақда Чагаевнинг чеченистонлик менежери Тимур Дугазаев журналистларга маълум қилди.

Чагаевнинг америкалик Фрес Окендо билан шу ой ўрталарига белгиланган жангги қолдирилган.

Бунга америкалик боксчининг травма олгани сабаб қилиб кўрсатилган эди.

Руслан Чагаев ва австралиялик Лукас Браун ўртасидаги жангнинг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.

Июль ойида Чагаев италиялик Франческо Пянетни биринчи раундда нокаут қилиб, ғолибликни қўлга киритган эди. 36 ёшли Чагаев жангларда 34 ғалаба (21таси – нокаут билан) бир дуранг ва икки мағлубият қайд этган.

XS
SM
MD
LG