Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:54

Россия “ўзбекистонлик экстремист”ни Тошкент қўлига топширади


Россиянинг Ленинград вилояти Киров туманида экстремистик фаолиятда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Гумонланувчининг исми очиқланмаяпти. Россия Бош прокуратурасига кўра, қўлга олинган шахс 2006-2007 йилларда Россияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган "Туркистон исломий ҳаракати" билан алоқада Ўзбекистонда жамоатчилик хавфсизлигига тахдид солувчи диний-экстремистик варақаларни тарқатиш билан шуғулланган.

Ҳозирда уни Ўзбекистонга топшириш масаласи кўрилмоқда. Хабарда экстрадиция Ўзбекистон Бош прокуратураси илтимосига мувофиқ амалга оширилиши билдирилган.

Инсон ҳуқуқ фаоллари Россия ҳукуматидан ўзбекистонликларни ватанига экстрадиция қилмасликни талаб қилиб келади.

Айби исботланмаган кишиларни қийноққа солиниши эҳтимоли бор мамлакатга экстрадиция қилгани учун Россия бундан олдин Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа маҳкамаси томонидан жаримага тортилган эди.

XS
SM
MD
LG