Линклар

Ўзбек божхоначилари ҳаво шарида учиб келган сайёҳларни мамлакатга киритмади


Белорус, Украина, Латвия ва Россия фуқароларидан иборат спортчилар гуруҳи ҳаво шарида Ўзбекистон устидан учиб ўтишни режалаётган эди.

Лекин, Ўзбекистон божхоначилари уларнинг ҳаво шарини Ўзбекистонга киритишга рухсат бермаган.

8 киши - 2 учувчи, 2 ҳайдовчи ва 4 нафар сайёҳдан иборат гуруҳ ҳаво шарини чегара масканида қолдириб, Ўзбекистон ҳудудини автомобилда кесиб ўтишга қарор қилган.

–Экспедициясмиз бошланмасидан барбод бўлди. Ҳаво шаримизни божхона ўтказмади, энди автомобилда сайёҳатимизни давом эттирмоқдамиз, - деди экипаж аъзоларидан бири Алексей Возилов.

Сайёҳлар мазкур экспедицияга олти ой тайёргарлик кўришган эди.

Улар олти кун давомида осмонда, ердан 3 минг метр баландликда Ўзбекистондан учиб ўтишни режалашган эди.

XS
SM
MD
LG