Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:56

Платини 90 кунга вазифасидан четлатилиши юзасидан шикоят қилди


УЕФА президенти Мишел Платини 90 кунга вазифасидан четлатилиши ҳақидаги ФИФА қарори юзасидан шикоят қилди.

Платини адвокатлари бу юзадан ташкилотнинг Цюрих шаҳридаги идорасига шикоят аризаси топширганлар.

Улар Платини ҳеч қандай қинғир ишларга қўл урмаган, дея ФИФА интизом қўмитасининг қарорини бекор қилинишини талаб қилганлар.

Бир неча кун аввал ФИФАнинг интизом қўмитаси коррупцияга оид гумонлар юзасидан ўтказилаётган тергов доирасида ФИФАнинг энг юқори мартабали уч раҳбарини, жумладан Мишел Платинини ҳам 90 кунга вазифасидан четлатиш ҳақда қарор чиқарган эди.

Улар белгиланган муддат мобайнида футбол фаолиятидан четда туришлари керак.

Мишел Платини ФИФАнинг вице-президенти сифатида ҳам фаолият қилиб келган ва ташкилот президенти Зепп Блаттер ўрнига асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётганди.

XS
SM
MD
LG