Линклар

logo-print

Туркия пойтахти Анқарада 10 октябрь кунги иккита портлашдан ҳалок бўлганлар сони саксондан ошган.

Турк матбуотига кўра, портлашдан 86 одам ҳалок бўлган, 186 одам жароҳатланган, шулардан 30 нафари реанимацияда.

Аввалроқ, Туркия Ички ишлар вазирлиги расмийлари портлашлар оқибатида 30 одам ҳалок бўлгани, 126 одам жароҳатланганини айтишаётганди.

Вазирлик расмийларига кўра, портлашлар ҳудкуш террорчи тарафидан содир этилган бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG